Бугун, 6 январь куни Яшнобод тумани, «Олмос» МФЙ ҳудудидан ўтувчи ўрта босимли газ қувурларида таъмирлаш ишларолиб борилиши муносабати билан, «Олмос» МФЙ ҳудудидаги 58а харбийлар уйининг (49та 5 қаватли) жами 2200 та хонадони, «Олмос» маҳалла кесимидаги жами 700 та аҳоли ва улгуржи газ истеъмолчилари, шунингдек, Қибрай тумани Туроб Нурмухаммедов ҳамда 93/908-сон харбий қисмга йўналтирилган газ қувурларига соат 10:00 дан 17:00 га қадар табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилишини маълум қиламиз.
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
«Ҳудудгазтаъминот» АЖ таъмирлаш ишлари туфайли газ таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳолимиз ва газ истеъмолчиларидан узр сўрайди, — дейилади «Ҳудудгазтаъминот» АЖ матбуот хизмати хабарида






