АсосийDunyo

Хитойлик чўпон 255 минг долларлик табиий олтин топиб олди

Хитойлик чўпон Берек Савут оғирлиги 7,85 кг, нархи 255 минг долларга тенг соф олтинни топиб олди, дея хабар бермоқда daryo.uz Газета.ru»га нашрига таяниб. Бу Синьцзян-Уйғур автоном туманида содир бўлган. Таъкидланишича, соф ҳолда топилган олтин «тўғри маънода тақир ерда ётган бўлган».

23 см узунликка эга олтиннинг софлиги 80 фоизни ташкил этади, у айни пайтдаги олтин нархини ҳисобга олганда, 1,6 миллион Хитой юани (тахминан 255 минг доллар)га тенг.

Савут олтинни Алтай префектурасидан топди, ушбу жойнинг номи мўғул тилидан «олтин» деб таржима қилинади.

    Бошқа янгиликлар