АсосийJamiyat

Ўзбекистонда сув истеъмолчиларининг барчаси индивидуал счётчиклардан фойдаланишга ўтади

'Ўзбекистонда сув истеъмолчиларининг барчаси индивидуал счётчиклардан фойдаланишга ўтади'ning rasmi

3 йил давомида Ўзбекистон фуқароларининг барчаси сувдан фойдаланишни ҳимоялайдиган индивидуал счётчиклардан фойдаланишга ўтади. Ушбу маълумот айни дақиқаларда бўлиб ўтаётган Халқаро пресс-клубнинг Ўзбекистонда уй-жой ва коммунал соҳа ислоҳотларига бағишланган навбатдаги сессиясида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Музаффар Солиев томонидан маълум қилинди.

Келтирилган маълумотиларга кўра, сув нархи Ўзбекистонда энг арзон ҳисобланади, яъни 310 сўм. Шунингдек, Ўзбекистон энг кўп сув истеъмол қиладиган давлатлардан бири ҳам ҳисобланади. Республика бўйлаб 13 мингдан ошиқ қудуқлар мавжуд бўлиб, тоза ичимлик суви асосан ер ости қувурларидан олинади. Шундан Ўзбекистон фуқароларининг 9% махсус машиналарда етказиладиган сувни истеъмол қилади. Бунга Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона вилояти, Қашқадарё вилояти ва бошқа вилоятдаги чекка ҳудудларда истиқомат қиладиган фуқаролар  киради. 

2,5 трлн сум пул аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш учун давлат бюджетидан ажратилган. Вазилик ташкил этилгунига қадар эса жами, атиги 1 млрд доллар маблағ ажратилган. Коррупцияни ҳисобга олганда, бу жуда кичкина сўмма эканлиги айтилди.

Бундан ташқари, айни пайтда Республикадаги иссиқлик тизими ҳолати бўйича ҳам маълумот берилди. 

“Бугун уйларни иситиш тизмидаги муаммолар фуқаролар билан боғлиқ эмас. Балки тизимнинг ўзида қатор камчиликлар мавжуд бўлган. Яъни  йиллар давомида йиғилиб қолган ва 70-, 80-йиллардаги катта фойдаланишлардан вужудга келган муаммоларга эътибор қаратилмаган. Кейин бу соҳа китоби ёпилган ва ўз холига ташлаб қўйилган. Эски тизим орқали 40-45 фоиз табиий йўқотишлар бўлмоқда. Яъни кўчадаги қувурлар бекорга исиб ётибди. Шунга кўра, 2 йил вақтимиз соҳани ва муаммоларни ўрганиб, таҳлил қилишга кетди. Келажакдаги режаларга кўра, Бухоро ва Чирчиқ шаҳарларида замонавий ёпиқ иссиқлиқ тизими 2030 йилда 1-мартта ишга туширилади. Ундан кейин навбат Андижон, Самарканд ва Тошкент шаҳри Сергели туманига”, — деди Музаффар Солиев.

    Бошқа янгиликлар