АсосийJamiyat

Қирғизистон билан чегарада содир бўлган воқеага расмий изоҳ берилди

'Қирғизистон билан чегарада содир бўлган воқеага расмий изоҳ берилди'ning rasmi

Қирғизистон ва Ўзбекистон чегарасида қуролли тўқнашув содир бўлганлиги тўғрисида аввал хабар берган эдик. Чегара қўшинлари мазкур воқеа юзасидан изоҳ берди. Унда айтилишича қўшни давлатдан келган чўпонлар Ўзбекистон ҳудудида қорамол боқишган, ҳарбийлар уларни ортга қайтариб юборган.

6 январь, душанба куни соат 13:30 да Наманган вилоятининг Поп туманидаги Оқ-Курча участкасида ўзбек чегарачилари давлат чегарасини бузувчиларни пайқади, дея хабар беради Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари матбуот хизмати.

500 га яқин майда шохли моллар боқаётган Қирғизистон фуқаролари ўз давлатлари чегарасидан 1,5 км масофада Ўзбекистон ҳудудига кириб келишди, деб аниқлик киритди Чегара хизмати матбуот хизмати.

Ўзбекистон чегарачилари чегарани бузиш жойига етиб келишларидан олдин қирғиз чўпонлари поданинг кўп қисмини Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти Араб Ала-Бука туманига қайтариб ўтишган. Қолган подалар Оқ-Курчада бўлган.

Ўзбекистон чегарачилари чорва моллари ва тинч аҳолини «икки томонлама келишувда эришилган чегара чизиғидан ташқарига» — Қирғизистон ҳудудига чиқариб юборишган.

Ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди, можаро ижобий ҳал қилинган, чегара ҳудуди аҳолиси билан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар