АсосийJamiyat

Туркиядаги мебель дўконида ўзбекистонлик фуқаронинг жасади топилди

'Туркиядаги мебель дўконида ўзбекистонлик фуқаронинг жасади топилди'ning rasmi

Мамлакатимизнинг Истанбул шаҳридаги (Туркия) Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, 2020 йил 1 январь куни Измир шаҳридаги мебель дўконларидан бирида у ерда ишловчи Ўзбекистон фуқароси А.А.нинг жасади топилган. Мазкур ҳолат юзасидан тергов тадбирлари олиб борилмоқда. 

Бош консулхона вазиятни назоратга олган ва ҳамюртимизнинг жасадини дафн этиш учун ватанга юборишда А.А.нинг қариндошларига консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларда ёрдам беришга тайёр.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик изҳор этади ва Туркия, Болгария, Руминия ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур вазиятларда мамлакатимизнинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади: +90 212-323-20-37, +90 212-229-00-75.

 

    Бошқа янгиликлар