2020 йил 8 январь куни Тошкент шаҳрининг Учтепа тумани, «Чилонзор 15-мавзе» ва «Боғобод» кўчаларидаги ўрта босимли газ қувурларини ҳаракатдаги газ қувурларига улаш билан боғлиқ таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилиши сабабли табиий газ таъминотидан вақтинча узилади.
Хусусан, «Чилонзор 21-мавзе» ва «Чилонзор 22-мавзе»даги 70 та уй жами 3921 та аҳоли хонадонлари ҳамда улгуржи истеъмолчилари, «Фарҳод» кўчасидаги «Вилла» турк даҳасида жойлашган жами 16 та аҳоли хонадонлари ва «Фозилтепа» кўчасидаги жами 100 та аҳоли хонадонлари соат 10:00 дан 18:00 га қадар узилади.
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади, дея хабар беради «Ҳудудгазтаъминот» АЖ матбуот хизмати.
«Ҳудудгазтаъминот» АЖ таъмирлаш ишлари туфайли газ таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳолимиз ва газ истеъмолчиларидан узр сўрайди.






