14 январь Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилган сана, Ватан ҳимоячилари куни. Ушбу байрамни муносиб нишонлаш мақсадида Тошкент шаҳрида қатор харбий-ватанпарварлик руҳидаги тадбирларни ўтказиш режалаштирилган.
Хусусан, байрам дастурлари орасидан ҳарбий оилаларга квартиралар топшириш, марафонлар, мавзуга доир фестиваллар ўрин олган.
1. 8 январь куни соат 10.00 дан 12.00 гача М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкентдаги филиалида “Аскар оналарини шарафлаймиз” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир;
2. 10-14 январь кунлари соат 10.00 дан 16.00 гача Халқлар дўстлиги саройи майдонида “Ҳарбийлар фестивали”;
3. 12 январь куни соат 12.00 дан 13.00 гача Яшнобод тумани, Олмос маҳалласида қурилган кўп қаватли уйларни ҳарбий оилаларга топшириш маросими;
4. 12 январь куни соат 15.00 дан 16.00 гача Сергели туманидаги 9-қурилиш участкасида қурилган кўп қаватли уйларни ҳарбий оилаларга топшириш маросими;
5. 12 январь куни соат 10.00 дан 12.00 гача Қуролли кучлар музейидан Халқлар дўстлиги майдонигача “Ватанимга таянчман” оммавий югуриш марафони;
6. 12 январь куни соат 14.00 дан 16.00 гача Халқлар дўстлиги майдонида “Ватанпарварлик – миллий юксалиш кафолати!” шиори остида гала-концерт;
7. 14 январь куни соат 16.00 дан 18.00 гача Халқлар дўстлиги саройида “Ватанпарварлик – миллий юксалиш кафолати!” шиори остидаги асосий байрам тадбири;
8. 14 январь куни соат 18.00 дан 20.00 гача “Наврўз” қабуллар уйида тантанали қабул маросими.
Ҳарбий-ватанпарварликка йўғрилган тадбирларимизга барчангизни таклиф этамиз, дейилади Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти тақдим этган хабарда.






