АсосийJamiyat

Хорижда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган Ўзбекистонлик болаларни қайтариш тартиби белгиланди

'Хорижда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган Ўзбекистонлик болаларни қайтариш тартиби белгиланди'ning rasmi

“Хорижда ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган Ўзбекистон фуқароларининг болаларини Ўзбекистонга қайтариш тартибини такомиллаштириш тўғрисида” Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ:

* хорижда ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган болалар Ўзбекистонга Ички ишлар вазирлиги томонидан қайтарилади;

* 3 ёшгача бўлган болаларни Ўзбекистонга қайтариш Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда ташкил этилади;

* ушбу болаларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати бўлмаганда, уларнинг Ўзбекистон фуқаролигига мансублиги Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари томонидан тасдиқланади.

Қарор билан тасдиқланган низомда хорижда ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қайтариш тартиби белгиланди.

Низомга кўра, Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги хорижда ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қайтариш бўйича ваколатли органлар ҳисобланади.

Бу борадаги фаолият Ички ишлар вазирлигининг Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси томонидан мувофиқлаштириб борилади

    Бошқа янгиликлар