АсосийJamiyat

Блогерга туҳмат қилган матбуот котиби иши судда кўрилди. Натижа эса...

'Блогерга туҳмат қилган матбуот котиби иши судда кўрилди. Натижа эса...'ning rasmi

Аввал хабар қилганимиздек,  блогер Хуршид Далиевга Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари ҳокимликнинг расмий Telegram канали орқали туҳмат ва ҳақорат қилган эди. 

Бир қанча муносабат ва муҳокамалардан кейин ушбу масала бўйича бугун Андижонда маъмурий ишлар бўйича суд бўлиб ўтди. Бу ҳақда блогер Далиев ўзининг ижтимоий тармоқдаги канали орқали маълум қилди. 

Унга кўра туҳмат ва ҳақорат қилган матбуот котиби Г.Қўчқорова беш ярим миллион сўм миқдорида жаримага тортилди. 

“Тафсилотлар билан кейинроқ ўртоқлашамиз!” — дея қисқа якунлаган блогер

    Бошқа янгиликлар