Саудия Арабистонининг Кутайф шаҳрида мамлакатда қидирувда бўлган энг хавфли жиноятчи қўлга олинди, деб хабар берди «РИА Новости»га асосланиб “Дарё” нашри.
«Кутайфда ўта хавфли террорчи Ҳусайн Али Аал Аммор қўлга олинди», — дейилади хабарида.
Али Аммор прокурор Муҳаммад Жиронийни ўғирлаш ва ўлдириш, Даммомда патрул машинасини ўққа тутиш ва инкассаторга ҳужум қилиш каби жиноятларда айбланган.






