АсосийJamiyat

Иқтисодиёт университетида Яшнобод инновацион технопаркининг илмий тадқиқот бўлими ташкил этилади

'Иқтисодиёт университетида Яшнобод инновацион технопаркининг илмий тадқиқот бўлими ташкил этилади'ning rasmi

Бу борада келишувга Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори Кўнгратбай Шарипов  Инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари Олимжон Тўйчиев ва Ёшлар академияси раҳбари Фирдавс Нематзода билан бўлиб ўтган учрашувда эришилди.

Учрашувда, талаба-ёшлар учун “Ёш академиклар” клубини ташкил қилган ҳолда “Бозорни ўрганиш”, “Маркетинг” каби таълим йўналишларида илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш борасида таклифлар билдирилди.

Муҳокамаларда илмий-тадқиқот ишини олиб боришга қизиққан ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича аниқ амалий ишларни олиб боришга келишилди.

    Бошқа янгиликлар