АсосийDunyo

Трамп ваъдасига биноан Эронга нисбатан АҚШнинг санкцияларини кучайтирди

'Трамп ваъдасига биноан Эронга нисбатан АҚШнинг санкцияларини кучайтирди'ning rasmi

9 январь куни Президент Дональд Трамп АҚШ Эроннинг ракета ҳужумларига жавобан иқтисодий санкциялар кучайтирилганини маълум қилди, дея хабар бермоқда таржимон.уз. 

“Биз аллақачон санкцияларни кучайтирдик. Улар шундоқ ҳам жуда қаттиқ эди, аммо ҳозир янада сезиларли даражада оширилди. Мен бу қарорни бироз олдин Молия департаменти  билан биргаликда маъқуллаган эдим», деди Трамп Оқ уйда журналистларга.

Трамп 8 январь чоршанба куни АҚШнинг Ироқдаги ҳарбий базаларига берилган ракета зарбалари учун Эронга қўшимча жазо чораларини кўришга ваъда берганди.

    Бошқа янгиликлар