АсосийJamiyat

Сотилган бузуқ тикув машинаси Президент порталига мурожаат қилингач, таъмирланиб берилди

'Сотилган бузуқ тикув машинаси Президент порталига мурожаат қилингач, таъмирланиб берилди'ning rasmi

Наманган вилояти, Тўрақўрғон тумани “Оқтош” шаҳарчаси, Осойишта кўчаси 16 уйда яшовчи фуқаро Турдиматов Илҳомжон Наманган вилояти тижорат банкидан кам таъминланган оилалар учун бериладиган кредит олган. Ушбу кредит банк томонидан Наманган шаҳрида фаолият юритаётган “Салима Нурбек” МЧЖга ўтказиб берилган. Истеъмолчи МЧЖдан “Сеганти” русумли қиймати  2 млн 850 минг сўм бўлган тикув машинаси харид қилган. 

Тикув машинаси орадан бир ой вақт ўтмай носоз ҳолга келган. Ушбу бузуқ тикув машинаси МЧЖ томонидан алматирилиб берилмагани сабаб фуқаро Президент порталига мурожаат қилган. 

Ушбу ҳолат Тўрақўрғон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ижро этувчи аппарати мутахассислари томонидан белгиланган тартибда ўрганиб чиқилиб, “Салима Нурбек” МЧЖга қонун асосида тегишли тушунтиришлар олиб борилди ҳамда МЧЖ томонидан “Сеганте” тикув машинаси таъмирлатиб берилди.

                  

    Бошқа янгиликлар