АсосийJamiyat

Қоидани бузган “Asiа star” ва “ISUZU” автобуслари ҳамда “Cobalt” енгил автомашинаси ҳайдовчилари жаримага тортилди

'Қоидани бузган “Asiа star” ва “ISUZU” автобуслари ҳамда “Cobalt” енгил автомашинаси ҳайдовчилари жаримага тортилди'ning rasmi

2020 йил 9 январь куни “Телеграм” ижтимоий тармоғидаги “Потребитель Бухара плюс” каналида эълон қилинган, бир нечта автотранспорт воситалари светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланиб кетганлиги акс эттирилган 11 сонияли видео тарқалди. Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизмати ушбу видео лавҳа юзасидан ахборот берди.

 Унда айтилишича, 2019 йил 9 январь куни соат 11-15да Бухоро шаҳри “М.Иқбол” ва “Ҳамза” кўчалари туташувчи тартибга солинган чорраҳадаги светофорнинг ҳаракатланишни тақиқловчи қизил чироғида ҳаракатни давом эттириб, амалдаги йўл ҳаракати қоидаларининг 31-банди талабларини бузган. Бунинг учун “Asiа star” ва “ISUZU” автобуслари ҳамда “Cobalt” енгил автомашинаси ҳайдовчиларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 128прим 4-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жаримага тортилди.

Бошқа янгиликлар