АсосийJamiyat

Тошкентда хорижга юборишни ваъда қилиб, миллионларни ўзлаштирган мансабдорлар фош этилди

'Тошкентда хорижга юборишни ваъда қилиб, миллионларни ўзлаштирган мансабдорлар фош этилди'ning rasmi

Хорижий давлатларда иш билан таъминлаш эвазига фуқароларнинг 51 500 АҚШ долларини қўлга киритган корхона раҳбарларига нисбатан жиноят иши очилди. Бу ҳақда “darakchi.uz”га Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “I.X.Bandlik Agentligi” МЧЖ мансабдор шахслари бир неча фуқароларнинг ишончига кириб, уларни алдаб Германия, Чехия, Литва ва бошқа давлатларда шартнома асосида иш билан таъминлаш эвазига жами 51 500 АҚШ долларини қўлга киритган.

Бироқ, уларни иш билан таъминламасдан пул маблағларини ўзлаштириб юборганликлари аниқланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан “I.X.Bandlik Agentligi” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар