1

Австралиядаги ёнғинлар оқибатида коалаларнинг 3 минг тури қирилиб кетди (видео)

ДУНЁ 13.01.2020, 17:45
Теглар: Австралия, ёнғин, коала
Австралиядаги ёнғинлар оқибатида коалаларнинг 3 минг тури қирилиб кетди (видео)

Австралияда иқлим ўзгариши натижасида авж олган ёнғинлар бир неча йиллардан буён давом этиб келмоқда. Шу кунгача бу  ёнғинлар оқибатида 1400 дан зиёд уйлар вайрон бўлди, 500 миллион ҳайвон нобуд бўлди. Айниқса, Қизил Китобга киритилган ҳайвонлар, коалаларнинг 3000 тури қирилиб кетгани кўпчиликни қайғуга солди, деб ёзади Би-би-си. 

Австралия аҳолиси талофат кўрган оилаларга, ҳайвонларга кўнгилли ёрдам бериб келмоқда. Айниқса, вужудининг ярми ёниб кетган коаланинг қутқарилиш тасвирлари табиатан индамас ва сокин жониворнинг инграётгани бутун дунё аҳлини ларзага солди.

Манбаларда ёзилишича, Бушландияда яшайдиган ва кўп вақтини эвкалипт дарахтлари шохида ўтказадиган коалалар секин-аста ҳаракат қилмоқдалар ва ёнғинлардан қочишга улгурмай қолмоқда. Халқаро ҳайвонлар фаровонлиги жамғармаси одамларни пахта хомашёсидан тайёрланган чойшаблари ёки юмшоқ сочиқлардан тайёрланган ўйинчоқларни коалалар учун хайр-эҳсон қилишга чорламоқда, дея хабар беради telegraph.co.uk. Видео:

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1