1

Чинозда маст эркак хотинини пичоқлаб ўлдирди, кейин эса ўзига тўрт марта пичоқ санчди

ЖАМИЯТ 14.01.2020, 12:34
Чинозда маст эркак хотинини пичоқлаб ўлдирди, кейин эса ўзига тўрт марта пичоқ санчди

Тошкент вилоятида эр-хотиннинг жанжали аёлнинг ўлими билан якунланди. Бу ҳақда “darakchi.uz”га Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.

Аниқланишича, кеча, 13 январь куни, соат 03:00 ларда Чиноз тумани, Тинчлик маҳалласида яшовчи, 1977 йилда туғилган Ю.А. маст ҳолатда рафиқаси, 1978 йила туғилган Л.А. билан ўзаро жанжаллашиб қолади. 

Вазият жиддий тус олиб, эркак ошхона пичоғи билан рафиқасининг чап орқа кўкрак қафаси соҳаси ва бел соҳаси чап ёнбош қисмига уриб, қасддан ўлдирган.

Шундан сўнг, Ю.А. ўзининг чап қўл билак соҳасини кесиб, қорин соҳаси ўнг томон пастки қисмига тўрт маротаба пичоқ билан санчиб, жонига суиқасд қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куни туман прокуратураси томонидан Ю.Абкадировга нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда у ушланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1