25

Хитойда ер ўпирилиб, автобусни "ютиб" юборди, қурбонлар бор (видео)

ДУНЁ 14.01.2020, 14:48
Теглар: автобус, Хитой
4023
Хитойда ер ўпирилиб, автобусни "ютиб" юборди, қурбонлар бор (видео)

Хитойнинг Цинхай профинциясида йўловчилари бўлган автобус ер остига кириб кетди. Ушбу бахтсиз ходиса автобус бекатида одамлар транспортга чиқаётган вақтда содир бўлди. 
 

Кўчада ўрнатилган кузатув камералари ушбу ходисани видеотасвирга мухрлаган. Кадрларда бўлиб ўтган ходиса аниқ-равшан кўриниб турибди. Воқеада асфальт ўпирилиб, автобуснинг олд ғилдираги кутилмаганда шу жойга тушиб кетгани ва транспортга минмоқчи бўлган йўловчилардан бир нечтаси ҳам шу чуқурга йиқилгани акс этган. Бир неча дақиқадан кейин автобус мувозанатни йўқотиб, ўпирилган ўрага бутунлай тушиб кетган. Ўрага қулаган 6 нафар фуқаро ҳалок бўлган. Бир неча инсонлар қутқариб олинган.

 Видео (Tas-Ix):

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+37° ясно
Валюта курси
10209.86
USD 2.17
12021.09
EUR 125.05
137.46
RUB -4.91