1

“Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази” директори Дилнозхон Мақсудова қамоққа олинди

ЖАМИЯТ 14.01.2020, 16:20
“Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази” директори Дилнозхон Мақсудова қамоққа олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан “Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази”да терговга қадар текширув ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик. 

Айни пайтдаги маълумотларга кўра, марказ директори Дилнозхон Мақсудова Саидкамаловна Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган ва унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.

Бош прокуратура матбуот хизматининг"Darakchi.uz" нашрига хабар беришича, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш Департаменти томонидан Республика ихтисослаштирилган акушер ва гинекология илмий-амалий тиббиёт марказида ўтказилган ўрганишда, марказ мансабдор шахслари сўнгги 2 йилда 15,3 млрд. сўм, шу жумладан, пуллик хизматдан тушган 13,2 млрд. сўм нақд пул банкка топширмасдан ҳамда ходимларнинг 1,1 млрд. сўм иш ҳақи тарқатмасдан, ўзлаштирилганлиги аниқланган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, марказнинг 5 нафар мансабдор шахслари қамоққа олинган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1