1

Наманганда “Нексия” 30 кишини олиб келаётган “ИСУЗИ”га урилди. Қурбон бор

ЖАМИЯТ 15.01.2020, 10:22
Теглар: ЙТҲ, ​Наманган
Наманганда “Нексия” 30 кишини олиб келаётган “ИСУЗИ”га урилди. Қурбон бор

2020 йил 14 январь куни соат 08:20 ларда Наманган вилояти Уйчи туманида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати маълум қилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, Олмурут маҳалласи ҳудудидан ўтган “Наманган-Уйчи-Учқўрғон” автомобиль йўлининг 22-километрида, Учқўрғон туманида яшовчи, 1977 йилда туғилган М.Н ишонч қоғози билан шу туманда яшовчи 1946 йилда туғилган М.М.га тегишли “НЕКСИЯ” русумли автомобилни бошқараётиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, қаршисидан ҳаракатланиб келаётган Учқўрғон туманида яшовчи  1965 йилда туғилган М.А бошқарувидаги (Наманган-Учқўрғон йўналишида қатновчи, автобус салонида 30 нафар йўловчиси бўлган) “ИСУЗИ” автобуси билан тўқнашув содир этган.Натижада: “НЕКСИЯ” автомобили йўловчиси Учқўрғон шаҳрида яшаган, 1960 йилда туғилган А.М. воқеа жойида ҳалок бўлган.

Ҳайдовчи Н.М ҳамда йўловчилари Учқўрғон шаҳрида яшовчи, 1985 йилда туғилган А.Л ва Учқўрғон туманида яшовчи, 1981 йилда туғилган Х.Хлар олган тан жароҳатлари билан касалхонасига ётқизилган.

Шунингдек “ИСУЗИ” автобусининг 11 нафар йўловчиларига касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйларига жавоб берилган.

Шарҳлар

Сурхондарёда "Gentra" жарликка тушиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди (видео)

12.05.2023, 09:55

Сурхондарё вилоятининг Узун туманида "Gentra" жарликка тушиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича, ҳодиса жорий...
Қорақалпоғистонда "Nexia-3" ва юк машинаси иштирокида даҳшатли ЙТҲ содир бўлди, 5 одам ҳалок бўлган (видео)

06.02.2023, 13:36

Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманида Nexia-3 ва юк машинаси иштирокида охири ўлим билан якунланган ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича,...
Самарқандда 64 ёшли аёл автобус уриб кетиши натижасида воқеа жойида вафот этди (видео)

30.01.2023, 12:13

Самарқандда инсон ўлими билан боғлиқ аянчли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилмоқда. Маълум қилинишича, 24 январь куни соат 07:30 атрофида Самарқанд...
⚡️Наманганда чақалоқ ЙПХ автомобилида туғилди (видео)

24.01.2023, 10:05

Наманганда аёл ЙПХ автомобилида туғуруқхонага олиб кетилаётганида фарзандини дунёга келтирди. Бу ҳақда ЙҲХХ матбуот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича, 4P-112 Фарғона халқа автомобиль йўлининг 20 километрида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1