1

Массачусетс штатининг Кембридж шаҳри ҳокимлигига илк бор мусулмон аёл сайланди

ДУНЁ 16.01.2020, 10:13
Массачусетс штатининг Кембридж шаҳри ҳокимлигига илк бор мусулмон аёл сайланди

АҚШ Массачусетс штатининг Кембридж шаҳри ҳокимлигига илк бор мусулмон динига мансуб аёл сайланди, деб ёзади islam.ru сайтига асосланиб Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати.

31 ёшли  Сумбул Сиддики – Покистонда туғилган, болалигида ота-онаси билан АҚШга кўчиб келган. У Браун университетини давлат бошқаруви мутахасислиги бўйича тугатган. Шунингдек, Притцкер ҳуқуқшунослик мактабида ўқиб, юрист дипломини олган.

Аёл-сиёсатчининг эътироф этишича, унинг манзилига динга оид кўплаб исломофобик хабар ва ҳақоратлар келиб туради. Аммо бу унинг ишлашига халақит қилмайди, балки жамиятда исломофобияга қарши сидқидилдан фаол курашишига рағбат беради. 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1