1

Собиқ “Чорсу” меҳмонхона мажмуаси сотувга қўйилди

ЖАМИЯТ 16.01.2020, 12:08
Собиқ “Чорсу” меҳмонхона мажмуаси сотувга қўйилди

“Чорсу” меҳмонхона мажмуаси давлат активларини сотишда инсон омилини камайтириш, жараёнларнинг шаффофлигини таъминлаш мақсадида электрон онлайн савдоларга чиқарилмоқда. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги маълум қилди.

Бошланғич нархи 1 сўм. Аукционнинг ҳар бир босқичи 100 млн. сўм.

Сармоядор 2 йил мобайнида ҳукумат кафолатларисиз камида 25,0 млн АҚШ долларга тенг эквивалентда инвестициялар киритиши, уч юлдузли меҳмонхона хизматини ташкил этиши ҳамда 150 та янги иш ўрни яратиши лозим.

"Ҳурматли тадбиркорлар!  

Савдо пайтида сизнинг ҳуқуқларингиз бузилса Давлат активларини бошқариш агентлигининг (0371) 259-21-37, 1082 ишонч телефонига мурожаат қилишингизни сўраймиз",  - дейилади агентлик хабарида.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1