Каврак (ферула) ўсимлиги смоласини йиғиш учун фуқароларнинг 170 000 АҚШ долларини қўлга киритган шахсларнинг фирибгарлиги фош этилди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилди.
Унда, “Б.Э.” хусусий корхонаси раҳбари Д.К ўзининг шериклари билан фуқаролар Г.А. ва бошқаларнинг ишончига кириб, уларни алдаб, 2018 ва 2019 йилнинг январь-июль ойларида Сурхондарё вилоятининг тоғ ва тоғолди ялангликларида ўсувчи ноёб ҳисобланган каврак (ферула) ўсимлиги смоласини шартнома асосида йиғиш учун рухсат олиб бериши эвазига, фуқаролар Г.А. ва бошқаларнинг жами 170 000 АҚШ доллари ва 53,0 млн. сўм пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Д.К. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






