Аввалроқ, Санкт-Петербург шаҳрида қатор Ўзбекистон фуқаролари янги йил байрами кунлари қўлга олингани ва уларга нисбатан маъмурий чоралар қўлланилгани ҳақида хабар берилган эди.
Шу муносабати билан Россиянинг мазкур шаҳарларидаги мамлакатимизнинг дипломатик муассасалари тегишли ҳукумат органлари билан биргаликда ҳодисанинг барча тафсилотларига аниқлик киритмоқда, дея хабар берди ТИВ.
Шунингдек, Консуллик-ҳуқуқий департаменти чет елдаги Ўзбекистон фуқароларидан улар борган мамлакатнинг қонунлари ва қоидаларини диққат билан ўрганишларини ва уларга қатъий амал қилишларини сўрайди.






