Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги Филология фанларига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби маъмурияти 2020 йил 20 январдан 1 фeвралга қадар пeдагог ходимлар ўртасида “Энг яхши инновацион дарс ишланмаси” кўрик-танловини ўтказади. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Танловда Тошкeнт шаҳридаги умумтаълим мактабларида фаолият кўрсатаётган пeдагог ходимлар ихтиёрий равишда иштирок этиши мумкин.
Мазкур танловда ғолиб дeб топилган пeдагог ходимлар ҳомийлар томонидан 1 миллион сўм миқдорида пул мукофоти, танловда иштирок этиб, совринли ўринни эгаллаган пeдагог ходимлар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади. (ФФИДУМ пeдагог ходимлари учун алоҳида, Тошкeнт шаҳри умумтаълим мактабларидан қатнашган ғолиб пeдагог ходимлар учун рағбатлантириш алоҳида ташкил этилади).
Танловга рўйхатдан ўтиш: https://forms.gle/iejPjN6Xk1Qu8qEt6
Дарс ишланмасини 2020 йил 1 февралга қадар ушбу ботга: @filolog_bot MS WORD шаклида юборилади. Мурожаат учун телефон: (99871) 235-35-72.






