1

Қибрайда очилаётган “Темурбеклар мактаби”га ўқитувчилар ишга таклиф қилинади

ЖАМИЯТ 18.01.2020, 18:50
Теглар: темурбеклар мактаби, ўқитувчи, дхх
Қибрайда очилаётган “Темурбеклар мактаби”га ўқитувчилар ишга таклиф қилинади

Президентнинг 2019 йил 28 июндаги “Ўсмирларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва давлат хизмати учун кадрлар захирасини тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, ДХХ тасарруфида Қибрай “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ташкил этилмоқда.

Мазкур лицейга юқори билим даражали, интеллектуал салоҳият ва профессионал маҳоратга ҳамда камида 5 йил узлуксиз педагогик иш стажига эга бўлган ва қуйидаги фанлардан дарс берувчи ўқитувчилар ишга таклиф қилинади:

-она тили ва адабиёти;

-рус тили ва адабиёти;

-тарих;

-инглиз тили; 

-физика;

-астрономия;

-алгебра;

-геометрия;

-кимё;

-биология;

-география;

-маънавият асослари; 

-давлат ва хуқуқ асослари;

-жисмоний тарбия;

-информатика ва ахборот технологиялари;

-чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик.

Ўқитувчилар танлов асосида қабул қилинади.

                                                                             Ойлик қанча?

“Темурбеклар мактаби” ишчи ва хизматчилари сонидаги ходимларининг базавий тариф ставкалари:

  • ўқитувчилар учун - 5 баробар;
  • психолог учун - 3 баробар;
  • ахборотлаштириш ва алоқа бўлинмалари ходимлари - 2 баробар оширилган миқдорда тўланади.

Манзил: Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Геофизика шаҳарчаси (Қибрай қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи ўрнида).

Ишлашни хоҳловчи ўқитувчилар 2020 йилнинг 10 февралига қадар ДХХ Институтига (Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Тарас Шевченко кўчаси, 20-уй) ёки 71-252-92-30 телефон рақамига мурожаат қилишлари мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1