1

Сурхондарёлик ҳайдовчи Тошкентда икки нафар ЙПХ ходимини автомобили билан уриб кетди

ЖАМИЯТ 19.01.2020, 12:16
Сурхондарёлик ҳайдовчи Тошкентда икки нафар ЙПХ ходимини автомобили билан уриб кетди

Тошкент шаҳар М.Улуғбек туманида жорий йилнинг 18 январь куни 1993 йилда туғилган Сурхондарё вилояти Термиз туманида рўйхатда турувчи, ҳеч қаерда ишламайдиган, Д.Ш. “Спарк”ни хавфсизлик камарини тақмасдан бошқариб кетаётганда ЙПХБ инспектори Б.Султонов томонидан тўхтатилади. 

ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизматининг маълумотига кўра, ҳайдовчи инспекторнинг қонуний талабларига бўйсунмасдан уриб, воқеа жойидан қочади. Шундан сўнг ҳайдовчи Зиёлилар - Т.Малик кўчалари чоррахасида уни қайта тўхтатмоқчи бўлган инспектор Ў.Қўчқоровни ҳам автомобили билан уриб, воқеа жойидан яширинган. Натижада инспектор олган тан жароҳати туфайли ИИВ Марказий госпиталига ётқизилган.  

Кўрилган тезкор чоралар натижасида ҳайдовчи Д.Ш. ушланган. Ҳайдовчининг ҳужжатлари текширилганда транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномаси (техпаспорт) бўлмаган.

Ҳозирда прокуратура идоралари томонидан терговолди текширув-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1