1

"Қашқадарёда овчи ГАИ ходими"га муносабат билдирилди (видео)

ЖАМИЯТ 19.01.2020, 12:41
"Қашқадарёда овчи ГАИ ходими"га муносабат билдирилди (видео)

2020 йил 17 январь куни “You-Tube” интернет ижтимоий тармоғининг “Baxodir brat” каналига “ҚАШҚАДАРЁДА ОВЧИ ГАИ ХОДИМИ” сарлавҳали видеолавҳа эълон қилинган.

(яқин дақиқаларда шу жойга ҳолат акс этган видео жойланади)

Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати ушбу ҳолатга маносабат билдирди.

Унга кўра, Мазкур видеотасвирда, 2019 йил 03 декабрь куни вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХ 1-ЙПХ отряди командири томонидан тасдиқланган хизмат тақсимотига асосан, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини  ва йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ходисаларини олдини олиш, ҳамда қоидабузар ҳайдовчиларни аниқлаб, уларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштириш мақсадида М-39 Тошкент-Термиз автомобиль йўлининг Ғузор тумани худудидан ўтувчи 1224 км.дан 1275 км.гача бўлган масофада хизматга жалб қилинган 1-ЙПХ отряди 3-сафарбарлик гуруҳи ЙПХ инспектори сафдор З.Пардаевнинг хизмат ўташ ҳолати тасвирланган.

Шу куни соат 14:54 ларда М-39 Тошкент-Термиз автомобиль йўлининг              1249-1250 км, яъни Ғузор тумани Қоракамар чойхонаси рўпарасида хизмат ўтаб турган вақтида Термиз йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган “НUNDAY” русумли 40 C 482 SA давлат рақам белгили автомашина ҳайдовчиси йўлнинг 1249 км.да ўрнатилган 3.24 йўл белгиси таъсир майдонида 50 км/с. тезлик чекланган жойда 64 км/с. тезликда ҳаракатланиб келгани  сафдор З.Пардаевга  ажратилган “Искра видео-2” русумли тезликни ўлчаш мосламаси ёрдамида аниқланган.

Шундан сўнг, сафдор З.Пардаев “НUNDAY” русумли 40 C 482 SA давлат рақам белгили автомашина ҳайдовчисини ўрнатилган тартибда тўхтатиб, ўзини таништириб, автомашина бошқаришга оид ҳужжатларини талаб қилиб олиб, содир этган қоидабузарлиги бўйича тушунча беради. Ҳайдовчи Усмонов Шухратжон Юлдошевичга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2015 йил 24 декабрь кунидаги 370-сонли Қарори билан тасдиқланган “Йўл харакати қоидалари”нинг 77-бандида кўрсатилган қоидабузарликни содир этганлиги учун UZ-19-серияли 70-221271-рақамли маъмурий баённома расмийлаштирган.

Ҳайдовчи Ш.Усмонов ўзи томонидан содир этилган қоидабузарликни тан олмасдан, ЙПХ инспекторига тезликни улчаш мосламаси 70 км./с. жойга ўрнатилганлигини, ўзи эса 50 км./с. жойда ўтириб ноқонуний маъмурий баённома расмийлаштираётганлигини айтиб ўзини ва ЙПХ инспекторини хизмат ўташ ҳолатини қўл телефонига видеотасвирга олган. ЙПХ инспектори ҳайдовчига тезликни ўлчаш мосламасини кўрсатганлигини, агар лозим бўлса яна кўрсатишини таъкидлаб, маъмурий баённома билан танишиб имзо қўйишни сўраган.

Шунда фуқаро Ш.Усмонов маъмурий баённомага имзо қўйишдан бош тортган. ЙПХ инспектори икки нафар фуқарони ёнига чақириб, “НUNDAY” русумли 40 C 482 SA давлат рақам белгили автомашина ҳайдовчиси ўзи томонидан содир этилган қоидабузарликни тан олмай маъмурий баённомага имзо қўйишдан бош тортаётганлигини маълум қилиб, ҳолислар иштирокида далолатнома расмийлаштирган.  

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан хизмат текширув ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1