1

Чироқчида ЙПХ ходимини ҳам қоидабузарлиги учун жазоланишини талаб қилган ҳайдовчига нисбатан жиноят иши очилди

ЖАМИЯТ 19.01.2020, 13:05
Чироқчида ЙПХ ходимини ҳам қоидабузарлиги учун жазоланишини талаб қилган ҳайдовчига нисбатан жиноят иши очилди

Хабарингиз бор,  жорий йилнинг 11 январь куни Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани, “Мустақиллик” кўчасидаги оммавий тартибсизлик юзага келган эди. Бунга сабаб, тўхташ мумкин бўлмаган жойда тўхтаган машина жарима майдончасига олиб борилганидан сўнг, ҳайдовчи ўша ерда қолдирилган ЙПХ ходимининг машинаси учун ҳам баённома расмийлаштиришни талаб қилиб, оммани эътиборини ҳолатга жалб этган. Шундан сўнг, Чироқчи туманида “знак”ка баённома расмийлаштираётган ЙПХ ходимининг ўзи ҳам шу қоидабузарлик бўйича жавобгарликка тортилган эди. 

АЙни пайтда ушбу ҳолат юзасидан қўшимча маълумотлар тақдим этилди. 

Унга кўра, Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани прокуратураси томонидан “2020  йил 11 январь куни Ш.Нуримов ва бошқаларнинг ҳаракатларида жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатиш орқали оммавий тартибсизликлар ташкил қилиш ва фаол қатнашиш, ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда туҳмат қилиш каби ижтимоий хавфли қилмишлар аломатлари мавжудлиги сабабли мазкур ҳолат юзасидан” жорий йилнинг 17 январь куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 139-моддаси 3 қисми “г” банди  ва 277-моддаси 2 қисми “б” банди билан  жиноят иши қўзғатилди.

Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ катта инспектори, катта сержант Н. Ярматовга нисбатан хизмат текшируви олиб борилмоқда.  

Ушбу ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилади, дейилади ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати расмий хабарида.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1