1

Мутахассислар ядровий технологияларнинг хавфсизлик даражаси тўғрисида маълумот берди

ЖАМИЯТ 19.01.2020, 13:34
Мутахассислар ядровий технологияларнинг хавфсизлик даражаси тўғрисида маълумот берди

Ижтимоий тармоқларда ядровий технологияларнинг хавфсизлиги масалаларида нотўғри талқин қилиш ва тарқатиш ҳолатлари кузатилмоқда. 

Хусусан, Чернобиль АЭСи ён-атрофидаги тарк этиш зонаси мисолида радиация ва нурланишнинг турли генетик мутацияларга ҳамда табиатга салбий таъсири тўғрисидаги слайд нотўғри талқин қилинган ҳолда тарқатилган. 

Тошкент шаҳридаги Вестминстер халқаро университетида “Ўзбекистонда энергетика соҳасини ривожлантириш истиқболлари” мавзуси ўтказилган очиқ мулоқотда бунга аниқлик киритилди, дея хабар берди ЎзА.

Тадбирда Энергетика вазирлиги ва “Ўзатом” агентлиги вакиллари ўз маърузалари билан иштирок этди 

Қайд этилганидек, ҳозирги кунда атом энергетикаси ва ядровий технологиялардан фойдаланиш соҳаси атрофида ҳақиқатга зид кўплаб афсоналар тарқалган. 

Тўғри, тарихда катта миқдордаги радиациянинг аҳолига ва табиатга таъсирли ҳолатлари бўлган. 

Шу сабабли Чернобиль ўрмонларида икки каллали ҳайвонлар ёки мутантлар яшаши ёки Японияда Хиросима ва Нагасаки шаҳарлари бомбардимон қилингандан сўнг генетик ўзгаришлар билан болалар туғилаётгани ҳақида афсоналар мавжуд. 

Аммо Чернобиль АЭСи тарк этиш зонасида ҳозирда одамлар яшамайди, у ерда ҳеч қандай хўжалик фаолияти амалга оширилмайди ва шу сабабли табиат гуллаб-яшнамоқда. У ерда ҳеч қандай икки каллали ҳайвонлар ҳам йўқ. Шунингдек, Япониядаги бомбардимонлардан сўнг юқори дозадаги нурланишни олган ота-оналардан туғилган фарзандларда ҳеч қандай генетик ўзгаришлар кузатилмаган. 

Тадбирда атом электр станциясининг афзалликлари ва замонавий ядровий технологияларнинг хавфсизлик даражаси тўғрисида атрофлича маълумот берилди.

Аҳолининг энергия ресурсларига бўлган эҳтиёжи ортиб бораётгани замонавий энергия ишлаб чиқариш воситаларидан фойдаланишни тақозо қилади. Бу жараёнда эса хавфсизликни таъминлаш масаласи, албатта, инобатга олинади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1