1

Депутатлар, сенат аъзоларига гувоҳнома ва кўкрак нишонлари топширилди

ЖАМИЯТ 19.01.2020, 15:01
Теглар: депутат, Сенат
Депутатлар, сенат аъзоларига гувоҳнома ва кўкрак нишонлари топширилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзоларига гувоҳнома ҳамда кўкрак нишонларини топширилди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси хабар қилди.

Парламент сайловлари натижаларига кўра, МСК Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 150 нафар депутатини ва Сенатининг 97 нафар аъзоси рўйхатга олингани ҳақида аввал хабар берган эдик. Сенат аъзоларининг 13 нафари  Шавкат Мирзиёвнинг 17 январдаги фармонига асосан тайинланган.

Маросимда МСК раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов миллий парламентнинг янги сайланган ва президент фармонига биноан тайинланган аъзоларини шарафли мақомга мушарраф бўлгани билан табриклади.

Тадбирда парламент аъзолари энди ўзининг бор куч-ғайрати, улкан илмий, ижодий ва етакчилик салоҳиятини ҳамда инсоний фазилатларини халқнинг ва мустақил Ўзбекистоннинг равнақи йўлида сафарбар этади, деган умид билдирилди.

Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ва Сенатининг биринчи мажлислари шу йилнинг 20 январь куни Тошкент шаҳрида чақириш тўғрисида қарор қабул қилинган.
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1