АсосийJamiyat

Термиз давлат университети 5 кунлик таълим тизимига ўтди

'Термиз давлат университети 5 кунлик таълим тизимига ўтди'ning rasmi

Термиз давлат университетида 5 кунлик таълим тизимига ўтилди. Бу ҳақда университетнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилинди.

“5 кунлик таълим тизимига ўтиш қарорини университетнинг телеграм каналида ўтказилган сўровнома орқали профессор-ўқитувчиларнинг 86 фоизи, талабаларнинг 95 фоизи қўллаб-қувватлади”, дейилади хабарда.

Шунга кўра, Термиз давлат университетида жорий йилнинг 1 февралидан бошлаб ҳафтада 5 кун дарс бўлиши белгиланади. 

Ҳафтанинг шанба куни “Китобхонлик ва мустақил таълим соатлари”, якшанба куни эса одатдагидай дам олиш куни бўлади.

Маълумот учун: Tошкент давлат иқтисодиёт университети ҳам жорий йилнинг 25 ноябридан бошлаб беш кунлик таълим тизимига ўтган эди. Кейинги вақтда ОАВда талабаларга таълим жараёнида муайян эркинликлар бериш бўйича таклифлар эълон қилинмоқда. Ҳозирда айрим ОТМларда талабалардан расмий форма талаб қилиш ҳам бекор қилинган.

Бошқа янгиликлар