Россиянинг Пермь шаҳридаги Хостелларнинг бирида қувурлар носозлиги оқибатида авария содир бўлди. Бунинг натижасида 5 киши қайноқ сувда куйиб вафот этли. 1 киши оғир даражадаги куйиш жароҳати олди.
Маълум бўлишича бу бахтсиз ходиса 20 январь куни тунда содир бўлган. Қутқарувчилар етиб келишганда воқеа содир бўлган жойдан 5 кишининг жасади топилган. Уларнинг орасида бир нафар ёш бола ҳам бўлган.
Айни пайтда бахтсиз ходисада вафот этганларнинг шахси анииқлаштирилмоқда. Шунингдек ушбу воқеа юзасидан "хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган жойда хизмат кўрсатиш ташкил қилиш" моддаси бўйича жиноий жавобгарлик қўзғатилган.






