Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Асака туман бўлими томонидан 121,7 млн. сўмлик дизель ёқилғисини талон-торож қилинганлиги аниқланган.
Андижон давлат ўрмон хўжалигининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, ўрмон хўжалигининг Асака туман бўлими омборчиси К.М. ўзига ишониб топширилган умумий нархи 121,7 млн. сўмлик 19,8 минг. литр дизель ёқилғисини растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан К.М.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






