Сергелидаги кўп қаватли уйнинг шифтидан сув оқаётганлиги ҳақидаги хабар бўйича “Ўзшаҳар қурилиш инвест” инжиниринг компанияси даракчи.узга расмий изоҳ берди.
Ушбу ҳолат Сергели тумани 8 қурилиш участкасидаги кўп қаватли уйнинг 2 қаватида рўй берган. 2020 йилнинг 14 январь куни хонадон эгаси янги уйга кўчиб келиш мақсадида хонадонни безаш яъни парда осиш учун карниз ўрнатиш ишларини бажараётган пайтда плита бўшлиғидан сув оқиш ҳолати кузатилган. Кейинчалик хона ҳарорати исиганда яна иккита нуқтада сув мавжудлиги аниқланган ва сувлар чиқазиб ташланган. Мазкур ҳолатни бартараф этиш мақсадида махсус ишчи комиссия тузилди ҳамда ҳолат атрофлича ўрганилди. Муаммо қурувчилар томонидан зудлик билан бартараф этилиб, хонадон эгаси уйни қабул қилиб олинган. Мазкур ҳолат юзасидан хонадон эгасининг қурувчиларга эътирози йўқ.
Компания янги хонадонга кўчиб ўтаётган фуқаролар уйдаги мавжуд камчиликлар бўйича @uzshahar_arzon_uy_joy телеграмм канали орқали админга ёзма мурожаат қолдиришини сўрамоқда.






