17 январь куни Пойариқ туманида истиқомат қилувчи фуқаронинг уйидан матога ўралган 16,4 гр. опий (кўкнор) гиёҳвандлик воситаси ҳамда ҳисобга қўйилмаган, 1 дона “МС-20” қўш отар қурол 3 дона ўқи билан қонунга хилоф равишда сақлаб келаётганлиги аниқланган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Пойариқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми (Гиёвандлик воситалари ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) ва 248-моддаси 1-қисми (Қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларига қонунга хилоф равишда эгалик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






