АсосийJamiyat

Ўзбекистонда Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди фаолият бошлади

'Ўзбекистонда Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди фаолият бошлади'ning rasmi

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Адлия вазирлигидан нодавлат нотижорат ташкилот сифатида рўйхатдан ўтиб, иш бошлади.

Жамоат фонди телеграм каналида маълум қилинишича, унинг асосий мақсади оммавий ахборот воситаларига медиа бозорида тенг шароит яратиш, уларни янада ривожлантириш ҳамда журналист ва блогерларнинг ҳуқуқларини рўёбга чиқаришга кўмаклашишдан иборат.

Шунингдек, жамоат фонди миллий масс-медиа ҳамжамиятининг ўзини ўзи бошқариш механизмларини ишлаб чиқишга кўмаклашишни ҳам ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

Оммавий ахборот воситаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, журналистлар ва блогерлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларга ҳуқуқий, ташкилий, техник ва бошқа хил ёрдам кўрсатиш жамоат фондининг устувор вазифаларидан ҳисобланади.

“Келгусида жамоат фонди ва унинг лойиҳалари ҳақида батафсил маълумот бериб борамиз. Бизни кузатишда давом этасиз, деган умиддамиз”, — дейилади хабарда.

Бошқа янгиликлар