25

ТИВ Ўзбекистон фуқаролари ва хорижда бўлиб турган ҳамюртларимизни огоҳлантиради

ЖАМИЯТ 22.01.2020, 18:10
902
ТИВ Ўзбекистон фуқаролари ва хорижда бўлиб турган ҳамюртларимизни огоҳлантиради

Ўзбекистоннинг Хитой Халқ Республикасидаги Элчихонаси берган маълумотга кўра Хитой расмий идоралари Ухань шаҳрида (Хубей провинсияси) тарқала бошлаган пневмония вирусининг (коронавируснинг) янги шаклидан 2020 йил 20 январь ҳолатида жами 4 кишининг вафот этганини хабар қилган, дея маълум қилмоқда ТИВ. 

Хитойнинг масъул идоралари Ухань шаҳрида 136 нафар янги касалланиш ҳолатини аниқлаган. Пекин ва Шенчжен шаҳарларида беморларнинг аниқлангани илк бор тасдиқланди. Хитойнинг Гонконг махсус маъмурий ҳудудида ҳам 90 дан ортиқ касалланиш ҳолати рўйхатга олинган.

Янги коронавирусни юқтирганлар Таиланд, Япония ва бошқа давлатларда ҳам аниқланган, Вьетнам ва Сингапурда айрим беморларнинг ушбу вирус билан касалланганлиги гумон қилинган.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти хориждаги бўлиб турган ёки чет элга, хусусан Хитойга боришни режалаштираётган ватандошларимизни зарурий эҳтиёт чораларини кўришга чақиради ва Хитой ҳудудидаги Ўзбекистон фуқароларига зарурат туғилган ҳолатларда мамлакатимизнинг Пекин шаҳридаги Элчихонасига (Хитой, Мўғулистон, Шимолий Корея ва Филиппин) +8610-6532-6305 телефон рақами орқали ҳамда Шанхай шаҳридаги Бош консулхонасига (Шанхай шаҳри, Aнҳуй, Фусзян, Ҳунан, Сзянси, Сзянсу, Чжесзян провинсиялари)+8621-6307-1896 телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+26° облачно с прояснениями
Валюта курси
10209.86
USD 2.17
12021.09
EUR 125.05
137.46
RUB -4.91