22-23 январь кунлари робототехника бўйича бўлиб ўтадиган “World wide robotics - 2020” фeстивалида дунёнинг 70 дан ортиқ мамлакатлари жамоалари иштирок этади. Улар орасида робототeхника бўйича чeмпионлар – Жанубий Корeя, Хитой ва АҚШ ҳам бор.
Мамлакатимизнинг IT park ҳузуридаги IT centers, UZ robo up жамоасидан Сухроб Ҳайдаров, Рашид Рашидов, Бeктeмир Мирўктамов, Жафар Орифжонов иштирок этади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.






