22 январь куни тахминан соат 11.00 дан бошлаб Самарқанд вилоятининг Ургут тумани ва Қашқадарё вилоятининг Китоб туманларини боғловчи йўл, яъни “Тахтиқорача” довонида автомашиналар учун ҳаракат яна вақтинча тўхтатилди.
довон йўлининг Ургут тумани “Омонқўтон” қишлоғидан ўтувчи қисмини жуда қалин қоплаганлиги, ҳаттоки қорнинг 25 см гача етканлиги ҳаракат тўхтатилишига сабаб бўлган, дея хабар беради “Jahon.uz” нашри.
Айнан йўлнинг шу қишлоқ ҳудудидан ўтувчи қисмига қуёш нури тушиш камлигини ҳисобга олганда ҳайдовчилар анча муддат бу йўлда ҳаракатланишга қийналишади.






