АсосийJamiyat

Сирдарёда маст йўловчига жиноят иши қўзғатилди

'Сирдарёда маст йўловчига жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

20 январь куни Сирдарё вилоятида ИИБ ЙПХ ходимининг буйруқларига бўйсунмаган ҳайдовчи ва инспекторга тан жароҳати етказган йўловчи воқеаси ҳақида маълумот берган эдик

Ана шу маст йўловчига жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда,  ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Сирдарё вилояти Сирдарё тумани прокуратураси томонидан  жорий йилнинг 21 январь куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 219-моддаси 2 қисми билан  жиноят иши қўзғатилди.

Жиноят иши юзасидан туман прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда

 

    Бошқа янгиликлар