1

Самарқандда МИБ ходимларини ёқиб юбормоқчи бўлган аёл тафсилотлари маълум қилинди

ЖАМИЯТ 23.01.2020, 11:19
Самарқандда МИБ ходимларини ёқиб юбормоқчи бўлган аёл тафсилотлари маълум қилинди

Хабарингиз бор, 2020 йил 20 январь куни соат 14:20 ларда Самарқандда ижро ҳаракатларини амалга ошираётган МИБ ходимларига қаршилик қилган аёл уларни ёқиб юборган эди. Айни пайтда воқеанинг аниқ тафсилотлари маълум қилинди.

Фаррух Тошпулатов, МИБ матбуот хизмати раҳбари:

 — Тўлов интизомини мустаҳкамлаш орқали қарздорликни камайтириш, энергия тармоқларига ноқонуний уланиш, суд ва бошқа орган ҳужжатларининг ижросини таъминлаш каби вазифаларини бажариш Бюро ходимларига осон кечмаяпти.

Айрим ҳолларда фуқароларимиз ходимларнинг қонуний талабини бажариш ўрнига куч ишлатиб, қаршилик кўрсатиш билан масалани ўз томонига ҳал этиш мумкин деб ҳисоблашмоқда. 

Юқоридаги воқеа ҳолатига тўхталадиган бўлсак, 2020 йил 20 январь куни соат тахминан 14:20 ларда МИБ Самарқанд шаҳар бўлими давлат ижрочиси М.Бекмухамедов иш юритувидаги жавобгар Д.Розиқовани Самарқанд шаҳар, Навоий шох кўчаси 49-уй, 16-хонадондан мажбурий чиқариш ҳақидаги ФИБ Самарқанд шаҳар судининг 12.09.2019 йилги ижро ҳужжатига асосан, 12 нафар давлат ижрочиларининг амалий ёрдамида мажбурий ижро ҳаракатларини бошлаган вақтида Д.Розиқова давлат ижрочиларини алдаб, хонадонга кириб, ичкаридан сочиқни ёққан ҳолда кўтариб чиқиб подъездда тўпланиб турган давлат ижрочиларига қарата улоқтирган.

Сочиқ давлат ижрочиларига тегмасдан ўтиб кетиб, биринчи қаватнинг чиқиш зинасига тушган. Лекин Д.Розиқова бу билан чегараланмасдан, хонадон ичидаги баклашкага солинган бензин ёқилғисини ҳар томонга, шу жумладан, кучли аланга олиши учун сочиққа сепа бошлаган. Сепилган бензин давлат ижрочиларини кийимларига ҳам тушган бўлсада, давлат ижрочиларини четлаб қолишлари натижасида аланга уларнинг кийим бошларига тегмаган.

Мазкур ҳолатда бирор бир МИБ ходими ёки фуқаролар тан жароҳатлари олишмаган. Д.Розиқова ИИБ ходимлари томонидан тинчлантирилган ва турли жойлардаги ёнғин ўчоқлари ёнғин ҳавфсизлиги ходимлари томонидан бартараф этилган.

Ушбу ҳолат юзасидан фуқаро Д.Розиқовага нисбатан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан 21.01.2020 йилда ЖКнинг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган. 

Тўлов интизоми кўп жиҳатдан истеъмолчиларнинг тўлов маданиятига риоя этишларига бевосита боғлиқ. 

Ўз вақтида амалга оширилган энергия ресурслари, сув таъминоти ва қаттиқ маиший чиқиндилар учун амалга оширилган тўловлар, аҳолининг ижтимоий ҳимояси ва ички инфратузилмани кўтариш, энергетика соҳасини модернизациялаш ҳамда янги технологик лойиҳаларни жалб этишда муҳим ўрин тутади.

Ачинарлиси, тўлов қобилияти эга бўлган айрим фуқаролар, қарздорликни бартараф этиш ўрнига, ижтимоий тармоқлар орқали Бюро фаолияти ҳақида бўҳтонли хабарларни жойлаштиришга ҳаракат қилишмоқда.

Шу боис, истеъмолчиларни энергия ресурсларидан фойдаланишга оид шартнома мажбуриятлари, тўлов интизомига риоя қилишга ҳамд суд ва бошқа орган ҳужжатларинниг ижросини сўзсиз бажариш лозимлигига га ундаб қоламиз.

 Эслатиб ўтамиз: кеча, 22-январь куни  Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси раҳбарияти ҳамда масъул ходимлари билан “Коммунал соҳадаги асоссиз қарздорликлар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва бартараф этиш бўйича қилинаётган ишлар” мавзусида брифинг бўлиб ўтди.

Брифингда, иш ҳажмининг кўплиги ва оғир шароитда ишлашни ҳоҳламаган 6300 дан ортиқ яқин ходимлар ўз хоҳиши билан ишдан бўшатилгангани, биргина, ўтган йил давомида Бюро ходимларига қаршилик кўрсатиш билан боғлиқ 132 та ҳолатлар аниқланиб, айбдорларга қонуний чора кўрилгани, шунингдек Бюро ташкил этилгандан буён 4 нафар ходимлар ўз вазифасини бажариш вақтида вафот этган, 200 дан ортиқ ходимларга турли даражада тан жароҳати етказилгани ҳақида маълумотлар берилди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1