1

Нафсини жиловлай олмаган наманганлик аёл озодликдан маҳрум этилди

ЖАМИЯТ 23.01.2020, 13:27
Нафсини жиловлай олмаган наманганлик аёл озодликдан маҳрум этилди

Сўнгги йилларда мамлакатимизда хотин-қизлар томонидан содир этилаётган жиноятлар сони тобора ортиб бормоқда. Бунга мамлакатимиз ва жахон миқёсида юз бераётган ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, мафкуравий ўзгаришлар, жамиятдаги маънавий-ахлоқий хаётидаги янгиликлар ўз таъсирини ўтказиб келмоқда...

Юртимиз аёллари фарзанд тарбияси, оила хаётидаги фидоийлиги билан жамиятимиз мустаҳкамлиги ва эртанги кунига замин яратмоқда. Шунингдек соғлиқни сақлаш, таълим-тарбия, илм-фан, маданият, санъат ва бошқа сохаларда аёллар самарали мехнат қилиб, юртимиз ривожига беқиёс ҳисса қўшмоқда. 

Э. Убайдуллаев, Наманган шаҳри бўйича ИИО ФМБ бошлиғининг ўринбосари, подполковник: 

— Афсуски баъзи бир аёлларимиз аёл, деб аталмиш улуғ номга доғ тушириб, текиндан бойлик ортиришни ўзларига касб килиб олганлари хам учраб турибди. Шулардан бири Наманган шаҳрида яшовчи бир аёл муқаддам бир неча маротаба яъни, 

  • 2001 йилда ЖКнинг 166-моддаси 3-қисм “а” банди (талончилик) билан, 
  • 2002 йилда ЖКнинг 166-моддаси 3-қисми “а,в” бандлари (талончилик), 169-моддаси 2-қисми “в,г” бандлари (ўғирлик), 
  • 2002 йилда ЖКнинг 166-моддаси 3-қисми “а” банди (талончилик), 
  • 2005 йилда ЖКнинг 226-моддаси 2-қисми “а” банди (маъмурий назорат қоидасини бузиш), 
  • 2008 йилда ЖКнинг 131-моддаси 1-қисми (фохишахона сақлаш), 
  • 2017 йилда ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан судланиб, жиноят ишлари бўйича Учқўрғон тумани судининг 2018 йил 5 октябрь кунги ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди (ўғирлик) билан айбдор деб топилиб, 5 йил муддатга озодликдан махрум этиш жазоси тайинланган.

Қонунларимизда бағрикенглик, инсонпарварлик тамойиллари туфайли ушбу жазо муддати 3 йил муддатга синов жазосига белгиланган бўлсада, бу каби инсонпарварлик тамойиллардан ўзига тегишли хулоса чиқармаган. Аксинча, қайта жиноят содир этиш йўлига кириб, хавфли рецидивист бўлгани холда 2019 йил 21 сентябрь куни Наманган шаҳридаги “Чорсу Деҳқон бозори” МЧЖга келиб, бозор ҳудудида бир фуқарони харид ишлари билан бандлигини кўриб, 2016 йилда туғилган набирасини ўз ҳаракатларини англай олмаслигидан фойдаланган. Аниқроғи, унинг қулоғидаги нархи 500 минг сўмлик зиракни ечиб олиб, яширин равишда талон-тарож қилиб, ўғирлик жиноятини содир этган.

Унга нисбатан Наманган шаҳри бўйича ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ ТБ томонидан ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Мазкур жиноят иши Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судида мазмунан кўриб чиқилиб, айбланувчига 5 йил бир ой муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1