АсосийJamiyat

Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида таълимга оид ҳужжатларни ўзаро тан олиш тўғрисидаги битим тасдиқланди

'Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида таълимга оид ҳужжатларни ўзаро тан олиш тўғрисидаги битим тасдиқланди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти 2020 йил 22 январь куни “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-4570-сонли қарорни имзолади.

Ҳужжат билан 2019 йил 1 август куни Минск шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси ҳукумати билан Беларусь Республикаси ҳукумати ўртасида таълимга оид ҳужжатларни, ўқишга оид ҳужжатларни ўзаро тан олиш тўғрисидаги битим тасдиқланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси юқорида кўрсатилган халқаро шартномани амалга ошириш юзасидан масъул ваколатли орган этиб белгиланди.

    Бошқа янгиликлар