1

Энди Озодбек Назарбеков тўйларда қўшиқ айтмайдими? (Видео)

ЖАМИЯТ 23.01.2020, 16:09
Теглар: Видео
Энди Озодбек Назарбеков тўйларда қўшиқ айтмайдими? (Видео)

Жорий йилнинг 22 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг барча қўмиталарида янги ҳукумат аъзолигига номзодлар кўриб чиқилган ва муҳокама қилинганди. Муҳокамалар якунига кўра Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков номзоди маданият вазири лавозимига тасдиқланди.

Хонанда «Севимли» телеканалининг “Zamon” дастурига берган интервьюсида вазир бўлганидан сўнг хонандалик фаолиятини давом эттириши ёки тўхтатиши ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Эҳтимол, вазирликда бироз тартиб ўрнатилганидан кейин, парламентга мурожаат қилиб, ижодкор одамлар давлат ишига келадиган бўлса, улар учун ижодий кун ажратилишини талаб қилармиз. Ҳафтада “беш кун иш, икки кун ижодий кун” деб имконият бериш керак. 

Бу — бизнинг ички дардимиз. Мен, масалан, 2,5 йилдан бери уйга ё студияга борганимда уйқумнинг ҳисобидан ғуборимни чиқаряпман. Дам олиш кунлари деярли йўқ. Иш жуда ҳам кўп», — дейди Озодбек Назарбеков.

Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1