1

«Ўзавтосаноат» тармоқлараро Cooperation Lab ҳамкорлик форумини ташкил қилди

ИҚТИСОДИЁТ 24.01.2020, 09:29
«Ўзавтосаноат» тармоқлараро Cooperation Lab ҳамкорлик форумини ташкил қилди

23 январь куни «Ўзавтосаноат» АЖ UzAuto Market инновацион майдончасида 500 га яқин ускуна, бутловчи қисмлар ва хом-ашё материаллари ишлаб чиқарувчи корхона вакиллари, тадбиркор ҳамда ўзаро ҳамкорликдан манфаатдор шахслар иштирокида тармоқлараро Cooperation Lab ҳамкорлик форуми ўтказилди. Бу ҳақда UzAuto Motors Ахборот хизмати хабар берди

Форумда сўз олганлар Cooperation Lab ҳамкорлик платформасининг мақсад-вазифалари, унинг келгусидаги фаолияти, автомобилсозлик саноатининг ривожланиш стратегияси ҳамда бутловчи қисмлар импорти, соҳанинг айни кундаги салоҳияти ва имкониятлари, шунингдек, ҳозирги маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг мавжуд имкониятлари, қолаверса, келгусида самарали ҳамкорликни йўлга қўймоқчи бўлганлар учун ўзаро манфаатли таклиф ва имтиёзлар ҳақида батафсил маълумот беришди. 

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, «Ўзавтосаноат» тизимида зарур ускуна ва хом ашёларни маҳаллийлаштириш даражаси 50 фоизга етади. Қолгани эса хориждан импорт қилинади. Бу кўрсатгични 2022 йилга қадар 80 фоизга етказиш мақсад қилинган. Бугунги кунда Ўзбекистон Марказий Осиёда барча турдаги автомобиллар ва тижорат транспорт воситаларини ишлаб чиқарувчи ягона корхонадир. Ҳозирги кунда соҳада 80 дан зиёд корхоналар фаолият кўрсатмоқда, шунингдек, 200 дан ортиқ хорижий шериклар билан ҳамкорлик ўрнатилган.

Форум очиқ музокаралар ва қизиқарли савол-жавобларга бой бўлди. Йиғилганлар учун автомобиль бозорига олиб кириладиган бутловчи қисмлар, хом ашё ва материаллар кўргазмали тарзда намойиш этилди. Тадбир сўнгида иштирокчилар учун кофе-брейк ташкил этилди.

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1