АсосийJamiyat

2019 йилда Ўзбекистонга 308 нафар меҳнат муҳожирининг жасади олиб келинган

'2019 йилда Ўзбекистонга 308 нафар меҳнат муҳожирининг жасади  олиб келинган'ning rasmi

23 январь куни Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ОАВ вакиллари учун матбуот анжумани ўтказди. Унда "Даракчи" мухбири ҳам иштирок этди...

 “Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чоралари тўғрисида”ги Президент фармони ижроси бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан бўлиб ўтган учрашувда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи Бахтиёр Турсунов соҳага тааллуқли маълумотларни эълон қилди. Шу билан бирга 2019 йилда Ўзбекистонга неча нафар меҳнат муҳожирининг жасади  олиб келинганлиги ҳақида ҳам статистик маълумотлар келтирилди. 

Бахтиёр Турсунов, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи:

— Фуқароларимизнинг чет эл давлатларига бориб, вафот этиши албатта, аянчли ҳолат. Бу каби воқеалар юртдошларимизга ҳам, марҳумларнинг оила аъзоларига қаттиқ таъсир қилади. Хорижда оламдан ўтган фуқароларнинг жасадини олиб келишга ўртача 1000—1500 АҚШ доллари атрофида маблағ кетади. Барча харажатлар давлат томонидан қопланади.

2019 йилда 308 нафар мигрантнинг жасади Ўзбекистонга олиб келинди. Улардан 299 нафари Россияда, қолгани эса Япония, Корея, Германия, Қозоғистон, Туркия, Озарбайжон, Швеция каби давлатларда вафот этган. Ҳар бир мурдани олиб келишга ўртача 1000 доллар миқдорида маблағ сарфланган.  

    Бошқа янгиликлар