Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасига навбатдаги Мурожаатномасини тақдим этмоқда.
Мурожаатномада Президент томонидан Олий ўқув юртларида давлат грантлари икки баробарга кўпайтирилиб, қизлар учун олий ўқув юртларида алоҳида грант ўринлари ажратилиши маълум қилинди. Педагогика олий таълим муассасаларида таълим олиш 3 йил бўлади.
Шунингдек, 30 фоиз кераксиз фанлар борлиги айтилди. Кераксиз фанлар 2 бараварга қисқартирилади. Олий таълим муассасаларига молиявий ва академик мустақиллик берилади.
2020/2021 ўқув йилида давлат грантлари икки барабор кўпайтирилади. Қизлар учун алоҳида грантлар ажратилади.
Аввалроқ мурожаатномада Президент томонидан 2020 йил — "Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили" деб эълон қилинди.
Ушбу нуфузли анжуман Халқаро конгресс марказида ўтмоқда. Унда Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, видеоконференция алоқа тизими орқали туман, шаҳар ва вилоятлардаги маҳаллий Кенгашларга сайланган халқ ноиблари, шунингдек, ижро ҳокимияти ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари, нодавлат ташкилотлар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этмоқда.






