Ижтимоий тармоқларда яна бир сўконғич ҳокимнинг аудиоси тарқалди. Мазкур аудиодаги овоз муаллифи Хоразм вилояти Янгиариқ тумани ҳокими Мақсуд Саидов экани айтилмоқда.
Ҳоким тумандаги фермерлар билан ўтказган йиғилишида ер майдонлари тайёр эмаслигини айтиб, фермерларни онаси-ю қизигача сўккан.
Бош прокуратура Матбуот хизматининг “darakchi.uz”га маълум қилишича, айни пайтда туман ҳокимига тегешли деб айтилаётган мазкур аудио бўйича текширув ўтказилмоқда.
Текширув натижалари бўйича қўшимча ахборот берилади






