АсосийJinoyat

Самарқанддаги мол бозорда жанжал бўлди

'Самарқанддаги мол бозорда жанжал бўлди'ning rasmi

13 январь куни тахминан соат 08:30 ларда 27 ёшли Ф.М. Самарқанд вилояти Пайариқ туманидаги мол бозорида 25 ёшли У.И.га қорамол сотаётган вақтида нарх юзасидан тортишиб ўзаро жанжаллашиб қолишади. Сўнг Ф.М. қаттиқ жисм билан У.И.ни бош қисмига зарб билан урган. Натижасида У.И. тан жароҳати олиб  Пайариқ туман марказий шифохонасига мурожаат қилгани маълум бўлди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Судга оид тиббий экспертизанинг хулосасига кўра, У.И. оғир тан жароҳатлари олганлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан жорий йил 23 январь куни Пайариқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ф.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ф.М. гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар